“ВАТАНИМНИ МАДҲ ЭТАМАН!” ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан “ВАТАНИМНИ МАДҲ ЭТАМАН!” шиори остида видеороликлар танловини эълон қилади.

Танловда юртимизнинг гўзал қиёфаси, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, миллий урф-одат, маънавий қадрият, анъаналаримиз акс этган 2-3 дақиқалик видеороликлар қабул қилинади.

Танловда қатнашмоқчи бўлган иштирокчилар Ф.И.Ш, вилояти, шаҳар ёки тумани, телефон рақамлари ҳамда ўзининг тайёрлаган видеоролигини жорий йилнинг 25 августга қадар marifatziyo@gmail.com почтасига жўнатишлари мумкин. Танлов иштирокчилари Facebook dagi @marifattargibotchilar саҳифасига ҳамда телеграмдаги https://t/me/marifat_jamiyat каналимизга аъзо бўлишлари лозим.

Танлов ғолиблари Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланади.

Мурожаат учун телефон: +998998647542, +998951708778.

Манба: www.yashnobodnews.uz