Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида Яшнобод тумани ҳокими ҚАР0РИ

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил 5-6-сон 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш ўринларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.
  2. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 17-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам миқдори 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони 1455 нафарни ташкил этадиган, шу жумладан:

ногиронлиги бўлган шахслар учун 46 та;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 830 та;

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болалари ота-оналар учун 253 та;

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 64та;

сафарбарлик чақируви сида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 172 та;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 74 та;

одам савдоси қурбонлари учун 16 та иш ўринлари заҳираси белгилансин.

  1. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига, шу жумладан қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болалари ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлиги бўлган шахслар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари.

  1. Иш ўринларини банд қилувчи корхона ва ташкилотлар раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва га қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил якунланишидан 10 кун олдин банд қилинган иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи га қўйилиши ва тайёрлиги таъминлансин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;

муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу ҳақда туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;

ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Бандликка кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва га қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисидаахборот тақдим этсин;

ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

  1. Туман ҳокимининг муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарор бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилот ва корхоналарнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.
  2. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ч.Азимов) мазкур қарорни беш кун муддатда қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларнинг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
  3. Мазкур қарор “Тошкент оқшоми” газетасида расман эълон қилинсин

ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин.

  1. Яшнобод туман ҳокимининг 2018 йил 30 октябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида ”ги 1104-сон қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Ушбу қарор 2020 йил 1 январдан кучга киради.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Яшнобод туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Ахмеджанов зиммасига юклатилсин.

                             Ҳоким                                                        Х.К.Тиллашайхов

                                                                                         Тошкент шаҳри, 2019 йил 7 октябрь

Манба: www.yashnobodnews.uz