“ПРОФИЛАКТИКА КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14  мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2833-сонли Қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида тадбир ўтказилди.

“ПРОФИЛАКТИКА КУНИ” муносабати билан ўтказилган мазкур тадбирда туман сектор раҳбарлари, ички ишлар органлари ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, коммунал соҳа вакиллари, ҳокимият, давлат солиқ инспекцияси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров қатнашди ва сўзга чиқди.

Унда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги, паспорт-виза тартиботи, маҳалла аҳолиси ва профилактик ҳисобда турувчи шахсларни жалб этган ҳолда юқоридагиларга асосан қатнашчиларга йўриқнома ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz