Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Алимкент кўчасига  кўчириб ўтқазилган дарахтларнинг қуриб қолганлиги юзасидан видеолар тарқалди.

Шуни маълум қиламизки, Яшнобод туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан бу дарахтларни асраб қолиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, улар нобуд бўлмаслиги учун дарахтларни суғориш ва ерни юмшатиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳудудни кўкаламзорлаштириш, инсонлар учун қулай шароитлар яратиш бўйича қатор ишлар олиб борилиши режалаштирилган.

Яшнобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати