Сайловдаги ҳолат юзасидан маълумотнома

2021 йил 4 июлдаги 26-Жарқўрғон сайлов округиинг 522-сайлов участкасида бўлиб ўтган сайлов жараёнларидаги ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Сайлов участка аъзоси Мадаминова Гулнора Махмудовна (416-МТМ директори) кузатувчига қўпол муносабатда бўлган ҳамда сайлов участка котиби Назиржонов Жасурбек Бахром ўғли (156-мактабнинг ёшлар иттифоқи етакчиси) сайлов бюллетенларини беркитганлиги сабабли улардан тушунтириш ҳати олиниб, сайлов жараёнларининг очиқ ва ошкора ўтишида қилиган ножўя ҳатти-ҳаракатлари сабабли участка сайлов комиссия котиби ва аъзолигидан четлаштирилди.

Беркитилган сайлов бюллетенлари бўйича баённома тузилиб, бекор қилинди.

Участка сайлов комиссия раиси сифатида фаолият юритган Ҳамдамова Муборак Таджимаматовна (156-мактаб директори) сиёсий тадбирларга яъни сайлов жараёнларига бепарволик билан ёндошганлиги сабабли участка сайлов комиссия раислигидан четлаштирилди.