Санитария тартиб-қоидаларига эътибор кучаймоқда

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ҳамкорлигида аҳоли гавжум жойлар — бозорлар, савдо шохобчалари, таксилар, маҳаллаларда коронавирус ва бошқа юқумли касалликларга қарши дезинфекциялаш ишлари қизғин давом этмоқда.


Шунингдек, аҳолига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари хизматчиларидан COVID-19 га қарши таҳлил намуналари олинмоқда. Санитария-эпидимология осойишталик маркази ходимларининг самарали меҳнат қилишлари учун туман ҳокимлиги томонидан барча шарт-шароитлар яратиб бериляпти.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати