ЯШНОБОДДА ЯНА БИР ЙИРИК КОРХОНА ИШ БОШЛАЙДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатадиган корхоналар сони яна биттага кўпаяди.

Куни кеча Яшнобод туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов янги барпо этилаётган корхонага ташриф буюриб, лойиҳа билан танишди, корхона раҳбари ва мутахассислари билан олдинда қилинадиган ишлар юзасидан маслаҳатлашиб, фикр алмашиб олдилар.

Янги корхона учун 2,3 гектар майдон ажратилган бўлиб, бу ерда  “PREMIUM UZBEKISTAN” ҚҚ МЧЖнинг юқори сифатли спирт маҳсулотлари ишлаб чиқариши режалаштирилган.

—  Лойиҳанинг умумий қиймати 15 миллион АҚШ долларини ташкил этади, — дейди корхона раҳбари Рауф Мухамедов. — Россиялик инвесторлар билан ҳамкорликда барпо этилаётган мазкур корхонанинг 2020 йилда ишга туширилиши кўзда тутилган. Агар лойиҳа амалга ошса, қирқта янги иш ўрни яратилади.

Манба: www.yashnobodnews.uz