Яшнободлик ёшлар карантин вақтида иш билан таъминланади

Жорий йил 9 июль куни Яшнобод тумани ҳокимлигида 2020 йил 8 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Яшнобод тумани ҳокими ўринбосари Ш.Зуфаров, Яшнобод туман Халқ қабулхонаси мудири Б.Алихонов, Халқ таълим бўлими мудири О.Жумаев ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда умумтаълим мактаблари битирувчилари, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, карантин пайтида ишсиз юрган ёшларни иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Яшнобод туманидаги «TEXNOPARK» MCHJ карантин пайтида муайян мутахассисликка эга бўлган ёшларни иш билан билан бандлигини таъминлаш мақсадида 1700 дан ортиқ бўш иш ўринларини яратган. Туман мутасаддиларига секторлар кесимида ишсиз ёшлар рўйхатини шакллантириш ва уларга мазкур бўш иш ўринларини таклиф этиб, ёшлар бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.