ЯШНОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлигида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни туман ҳокимининг  иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Нодиржон Ахмеджанов очди ва олиб борди.

Унда ташкилий масала кўрилди. Бугунгача туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Элмурод Халилов туман ҳокимлиги аппарат раҳбарлиги вазифасига ўтказилди. Унинг ўрнига Камолжон Абдуахатович Абдурахманов туман ҳокими ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Камолжон Абдурахманов 1980 йил 17 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Оилали, уч нафар фарзанди бор. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Бунгача Тошкент шаҳар Сергели тумани Давлат хизматлари маркази директори вазифасида ишлаган.

Манба: www.yashnobodnews.uz