Ёшлар билан учрашув

Пойтахтимиздаги Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи Мономарказда Яшнобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Йиғилишни туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов очди ва олиб борди.

Тадбирда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда яшнободлик йигит-қизлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Учрашувда туманнинг энг ибратли, мустаҳкам, тадбиркор ёш оилалар вакиллари шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва туман ҳокимлигининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Тоҳир Муллажонов  иштирок этди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz