Ўзбекистонда карантин чоралари 1 августгача сақлаб қолинади

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати 2020 йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

Унга кўра, жамоат жойларида тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабига қатъий риоя этилиши, шу жумладан ижтимоий масофани сақланиши устидан назоратни кучайтириш белгиланмоқда.

Сўнгги марта Ўзбекистонда «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати 15 июнгача узайтирилганди.