ҲАР БИР БОЛАГА МЕҲР ВА ЭЪТИБОР УЛАШАЙЛИК!

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 103-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ана шундай шиор остида хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Унда Халқ таълими вазирлиги бош назоратчиси У.Камалов, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раиси Ш.Жавлонов, Кенгашнинг Тошкент шаҳар бўлими раиси Ф.Маҳмудов, туман прокурори катта ёрдамчиси З.Мавлянова, туман халқ таълими бўлими мудири С.Мамадалиевлар иштирок этди.

Тадбирда мактаб-интернат ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди. Меҳмонлар ва ташкилотчилар томонидан болажонларга совғалар улашилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz