Абдулла Қодирий ижод мактаби ва музейига саёҳат

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яшнобод туман маҳаллий Кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ мактаб ўқувчиларининг ёзувчи Абдулла Қодирий ижод мактаби ҳамда музейига саёҳати уюштирилди.

Ташриф чоғида маҳаллий Кенгаш раиси Фаррух Маҳмудхўжаев аълочи ва жамоат ишларида фаол бўлган тўрт нафар йигит-қизга махсус эсдалик совғаларини топширди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz