АНИЛ КАПУР ШАСТРИ ПОЙТАХТИМИЗГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ҳар бир кунимиз унутилмас воқеаларга бой бўлмоқда. Яна бир неча кундан кейин халқимиз энг улуғ, энг азиз айём — мамлакатимиз Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини тантана қилади. Шу кунларда кўҳна ва азим шаҳар Самарқандда анъанавий “Шарқ тароналари — 2019” халқаро мусиқа фестивалига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Ўн иккинчи маротаба ўтказиладиган мазкур нуфузли анжуманга меҳмонлар бирин-кетин ташрифини бошлашмоқда.

Жумладан, куни кеча фестивалнинг фахрий меҳмонларидан бири Ҳиндистондаги “Ўзбекистон — Ҳиндистон” дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастри бошчилигидаги ҳинд делегацияси юртимизга ташриф буюрди. Меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов раҳбарлигидаги расмийлар тантанали кутиб олишди.

Ташриф дастури доирасида 25 август куни Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги мухтор ва фавқулоддаги элчиси жаноб Сантош Жҳа, “Ўзбекистон — Ҳиндистон” дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастри ва делегациянинг бошқа аъзолари туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳамроҳлигида пойтахтимиздаги Лаъл Баҳодур Шастри монументи пойига гулчамбарлар қўйишди.

Шундан сўнг, делегация аъзолари пойтахтимизнинг бир қатор тархий ва диққатга сазовор масканларини зиёрат қилдилар.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш учун Самарқандга йўл олишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz