Аҳолига пластик карточкалар тарқатилмоқда

Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимиз бўйлаб “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Икки кундирки, Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан секторлар кесимидаги маҳаллаларда кам таъминланган, эҳтиёжманд, қаровчисиз қолган қариялар, боқувчисини йўқотган ва вақтинча ишсиз қолган оилаларга далда бўлиш мақсадида улар номига очилган пластик карточкалари тарқатилмоқда. Бундан аҳоли беҳад мамнун.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, бу пластик карточкалар 3 ой давомида 1 миллион сўмдан тўлдириб борилади.

Яшнобод туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати