Аҳолини иш билан таъминлаш йўлида

Аҳолини иш билан таъминлаш бугунги кунда энг долзалб масалалардан бири ҳисобланади. Яшнобод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан 2021 йил 4 -6 феврал кунлари «Корея маданият маркази» биносида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Унда тумандаги ташкилот, идора ва корхоналар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этишади. Ярмаркага келинг ва ўзингизга мос бўлган ишни топинг.

Жумладан, ярмаркада “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган яшнободликликларни фаол иштирок этиши кўзда тутилган. Ярмарка соат 10:00 бошланиши белгиланган.