Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш – устувор вазифа

Коронавирус пандемияси даврида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар, хизмат кўрсатиш объектларида санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасидаги қоидалар ва нормативларга риоя этилишини назорат қилиш муҳимдир.

Яшнобод туманида ҳокимият, прокуратура, ички ишлар вазирлиги ва солиқ инспекцияси ҳодимларидан тузилган саккизта гурух фаолияти ана шу мақсадларга йўналтирилган. Яшнобод туманидаги сектор раҳбарлари ва масъул ташкилот ходимлари иштирокидаги йиғилишда гурух аъзоларининг асосий вазифалари нималардан иборатлиги айтиб ўтилди.

Гурух аъзолари корхона рахбарлари ва тадбиркорлар билан мунтазам  тушунтириш ишларини олиб бориши лозим. Бунда энг асосий жиҳат этиб санитария қоидаларига риоя қилиниши ва бу орқали ишчи ходимларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш белгиланган. Гуруҳ аъзолари кунлик ахборотни тақдим этишлари лозим. Йиғилишда ҳар бир гуруҳ аъзоси фаол ва ўз ишига садоқатли бўлиши лозимлиги таъкидланди.