Аҳоли эътирозлари ўрганилмоқда

Яшнобод тумани “Содиқ Азимов” кўчаси 3-тор кўчаси, 20-уйда яшовчи аҳоли ушбу уй ҳовлисида ноқонуний равишда кўп қаватли уй қурилиш бошланаётгани ҳақида норозилик билдиришган.

Айни вақтда масъул ташкилотлар томонидан бу холат бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Барча томонларнинг даво ва эътирозлари инобатга олинган ҳолда ўрганишлар якунида бу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан қарор чиқарилади. .