БАЙРАМ — БОЛАЖОНЛАРНИКИ!

Бугун пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида жажжи ўғил-қизлар ўртасида “Байроғим — ғурурим, байроғим — фахрим!” шиори остида расм кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Унда туманда фаолият олиб бораётган ўн иккита таълим маскани тарбияланувчилари иштирок этишди. Танлов якунида 165-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Умиджон Абдураззоқов ғолиб, деб эътироф этилган бўлса, Шахзода Муродалиева (129-МТТ), Зебо Баҳодирова (373-МТТ)лар иккинчи, Мохинабону Эргашова (15-МТТ) эса фахрли учинчи поғонадан жой олдилар.

Танлов якунида шунингдек, қолган иштирокчилар ҳам турли номинациялар бўйича ҳайъат аъзолари меҳрини қозонишди.

Муҳими, мурғак қалбларида санъатга ошноликни туйган барча ёш рассомлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом ва махсус совғалар билан сийландилар.

Бир сўз билан айтганда, байрам — болажонларники! Чинакам байрамга айланган танловдан иштирокчилар уйларига зўр таассуротлар билан қайтишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz