БАЙРАМ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Яшнобод туманидаги «Моҳинур» маҳалласида 5800 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Турли миллат халқлари аҳил ва иноқ, тинч ва тотув яшаётган моҳинурликлар умумхалқ байрамини ўзига хос тарзда нишонладилар.

Байрам муносабати билан маҳалла кайвонилари бошчилигида дошқозонда сумалаклар тайёрланди. Баҳорий таомлар пиширилди.

Маҳалладаги “Ҳумо” тўйхонасида байрам дастурхони ёзилиб, элга ош улашилди. Ижтимоий аҳволи оғир, ночор ва ногиронлар ҳолидан хабар олинди.

Манба: www.yashnobodnews.uz