БАЙРАМ ЁШЛАР БИЛАН ГЎЗАЛ!

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида ҳам 30 июнь — Ёшлар куни кенг тантана қилинди. Байрам муносабати билан туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, халқ таълими бўлим ҳамкорлигида Корея маданияти ва санъати марказида “Битирувчи — 2019” байрам дастури уюштирилди.

Тадбирда тумандаги мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари битирувчилари, фаол ёшлар иштирок этди. Унда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерзод Зуфаров ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Фаррух Маҳмудхўжаевлар Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайховнинг байрам муносабати билан ёшларга йўллаган табригини рус ва ўзбек тилларида ўқиб эшиттирди.

Ўзига хос санъат ва маданият байрами тусини олган тантанада туман ҳокимлиги, халқ таълими фаоллари бу йилги ўқув йилини олитнг ва кумуш медалларга тамомлаган битирувчиларга махсус диплом ва статуэткаларни топширишди.


Манба: www.yashnobodnews.uz