Бепул ҳуқуқий маслаҳат керакми?!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 741-сонли қарорига асосан ташкил этилган “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат-нотижорат ташкилотининг Тошкент шаҳар Яшнобод туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси 2020 йил февраль ойидан Тошкент шаҳар Яшнобод туман Адлия бўлими биносида фаолият кўрсатиб келмоқда.

“Мадад” ННТ нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

– фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул ёрдам кўрсатиш;

– фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий соҳадаги ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш учун кўнгиллиларни сафарбар этиш;

– фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб бориш, таҳлил натижасига кўра ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

– аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усуллар, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини амалиётга тадбиқ этиш;

– “Advice.uz.” (e-maslahat.uz.) ҳуқуқий ахборот порталини мунтазам равишда юритилиши ва янгилаб борилишини таъминлаш.

Шу муносабат билан, карантин вақтида ҳам турли ҳуқуқий масалалар бўйича Сизни қизиқтирган саволларга асослантирилган жавоб ва юридик маслаҳатлар олишингиз учун уйдан чиқишингиз шарт эмаслигини маълум қиламиз.

Бунинг учун “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Тошкент шаҳар Яшнобод туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси ходимига қуйида кўрсатилган уяли телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўзингизни қизиқтирган масалалар бўйича масофадан туриб бепул ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар олишингиз мумкин.

Қадрли яшнободликлар!

Уйда қолинг ва “Мадад” ННТ Тошкент шаҳар Яшнобод туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси ходими билан уяли телефон ва телеграмм тармоғи орқали доимий алоқада бўлинг!

Мурожаат учун телефон: +99894 653-51-51

Урал Мухаммадиев,

Яшнобод туман ҳуқуқий маслаҳат

бюроси бош мутахассиси