БЕШ НОМЗОД БИЛАН УЧРАШУВ

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Давлат филармонияси санъат саройида 143-Саноат сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат”  социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Муаттархон Абдуллаева, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Муқаддас Ахмеджанова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Вячеслав Кан, шунингдек, номзодлар Хуршид Қурбонов, Ольга Литвиновалар билан сайловчиларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда номзодларнинг ишончли вакиллари сўзга чиқди. Сўнгра ҳар бир номзод ўз сайловолди дастури билан йиғилганларни таништирди.

Сайловчилар ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга номзодлардан жавоблар олишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz