Биз биргамиз! Бирга енгамиз!

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов топшириғига кўра, туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан тумандаги барча бозорлар, савдо шахобчалари, автотранспорт воситалари ва бошқа ижтимоий объектларда коронавирус инфекциясига қарши дезинфекциялаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Эътиборлиси, мазкур масканларга ташриф буюраётган фуқароларимизнинг ҳар бирини алоҳида тана ҳарорати ўлчаниб, уларга тегишли тавсиялар берилмоқда.

Азиз фуқаролар уйда қолинг!

Ўзингиз ва оила аъзоларингиз саломатлигини асранг!

#uydaqoling