“БОЙҚЎРҒОН” МАҲАЛЛАСИДА КУТУБХОНА ИШ БОШЛАДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Бойқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини идораси қуриб фойдаланишга топширилганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Кўркам ва шинам мазкур масканда аҳоли учун барча қулайликлар яратилган.

Маҳаллий хомий томонидан барпо этилган идорада кутубхона учун ҳам алоҳида хоналар ажратилган.

Куни кеча туманнинг 2-сектор раҳбари, туман прокурори Олимжон Азимов ташаббуси ва раҳбарлигида ушбу зиё маскани мебеллар билан таъминланиб, кутубхонага икки минг нусхадаги турли бадиий-адабий, илмий ва оммабоп китоблар топширилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz