БОЛАЖОНЛАРГА МЕҲР УЛАШИБ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан 30-сонли Меҳрибонлик уйида байрам тадбири уюштирилди.

Қувноқ ва мароқли ўтган тадбирда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болажонлар куй ва қўшиқ садолари остида рақсга тушишди. Тадбирда Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган жажжи болажонлар Ватан ва истиқлолимизни тараннум этувчи ўз саҳна чиқишлари ва рақсларини намойиш этишди. Тадбир давомида ташкилотчилар томонидан болажонларга турли совғалар тақдим этилди.

Байрамда Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳам иштирок этиб, барчани энг улуғ ва энг азиз байрам — мамлакатимиз Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги билан табриклади. Тадбир доирасида Хожиакбар Камолиддинович таълим муассасида янги ўқув йили олдидан амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Таълим сифатини янада ошириш, тарбияланувчилар учун зарур қулайликлар яратиш бўйича барча чоралар кўрилиши бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Тантанада болажонлар учун ёзилган тўкин дастурхон байрамга янада файз киритди.

Манба: www.yashnobodnews.uz