БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида аҳоли фарзандлари учун хизмат кўрсатаётган давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна биттага кўпайди.

Туман ҳокимлиги саъй-ҳаракатлари билан “Бешариқ” маҳалласида анча йиллардан бери қаровсиз қолган 237-сонли мактабгача таълим ташкилоти қисқа фурсатда тўлиқ қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Авиасозлар 2-мавзесида жойлашган мазкур маскан бош пудратчи “BULDING MEDIA BIZNES GROUP” МЧЖ қурувчилари томонидан кўркам ва замонавий қиёфа касб этди.

Эндиликда бу ерда аҳолининг 210 нафар ўғил-қизлари сифатли таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар ҳам бу ердаги янги имкониятлар ҳақида тўлиб-тошиб гапирдилар.

Тантанада Яшнобод туман ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Жанна Пак иштирок этди ва сўзга чиқди.

Манба: www.yashnobodnews.uz