БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яшнобод тумани маҳаллий Кенгаши аъзолари  томонидан ҳудудларда ўтказиб келинаётган  «Ёзни камалак билан» лойиҳасининг навбатдаги манзили туманимиздаги «Ширинобод» маҳалласи бўлди.

Куни кеча тумандаги 149-, 156- ҳамда 212-сонли умумтаълим мактаблари ёшлар етакчилари ҳамкорлигида мазкур маҳаллада  болалар ва ўсмирлар учун ўзига хос тадбир уюштирилди. Унда болажонларнинг  ёзги  таътилни мароқли ва мазмунли ўтказишлари учун турли хил кўнгилочар ўйинлар,  мусобақалар ташкил этилди.  Унда  барча болалар фаол қатнашдилар.

«Ширинобод» маҳалла фуқаролар йиғинида  ташкил этилган  «Ёзни камалак билан»  лойиҳасида  чаққонлигу топқирлик, абжирлигу шижоат бобида ўзини кўрсатган  болажонлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ҳамда мазали  музқаймоқлар билан сийландилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz