БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНЧИ

Шу кунларда юртимизда 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан кўплаб савобли ва хайрли тадбирлар уюштирилмоқда.

Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Кўзмунчоқ” номли 272-сонли кўптармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида мазкур сана муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар тарбиячиларнинг машаққатли ва шарафли касбларида кучли матонат, мустаҳкам ирода сабр-тоқат тилаб, эзгу тилаклар билдиришди.

Тадбир давомида болажонлар ўзларининг рақс ва саҳна кўринишлари билан барчага хушкайфият улашди.

Ўзига хос байрам тусини олган тадбирда туман мактабгача таълим бўлими ва хомийлар томонидан болажонларга ҳамда уларга ғамхўрлик қилаётган тарбиячиларга совғалар топширилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz