БУГУН — БАЙРАМ!…

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси давлат суверенитетининг рамзи,  халқимизнинг шаъну шавкати, ғурури, ор-номуси, тарихий хотираси ва орзу-умидларини ўзида мужассам этувчи муқаддас тимсоллардан биридир.

Ватанимиздан фахрланиш, бугунимизга шукроналик ва эртамизга улкан ишончни ифода этган бу қўшиқ давлатимиз раҳбарининг турли мамлакатларга расмий ташрифлари чоғида, Ўзбекистонга келган хорижий мамлакатларнинг раҳбарларини кутиб олиш маросимларида, юртимизда ўтаётган умумхалқ байрамларида, йирик халқаро анжуманлар, тинчлик ва дўстлик келишувларида, спорт мусобақаларида ва спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда энг баланд шоҳсупага кўтарилган пайтида баралла янграб, барчамизга фахр ва ифтихор бахш этади.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 27 йил тўлди.

Барчангизга ушбу қутлуғ сана муборак бўлсин!

Мадҳиямиз жаҳон узра ўзбек номини, шонини шарафлаш мақсадида баралла янграйверсин!

Бугун юртимиздаги барча таълим муассасаларида навбатдаги дарс соатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижроси билан бошланди. Шунингдек, «Ватаним мадҳияси — фахрим, ғурурим!» шиори остида очиқ дарслар ўтказилди. Бу барчага байрамона хуш кайфият бағишлади.

Манба: www.yashnobodnews.uz