БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ СИФАТИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларнинг яшаш шароитларини яхшилиш борасида талайгина ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, тумандаги “Хосиятли” маҳалласидаги “Сувсоз” давлат унитар корхонаси ҳудудида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ночор ва эҳтиёжманд оилалар учун замонавий кўп қаватли уйлар қуриш жадал давом этмоқда.

Бирин-кетин қад ростлаётган мазкур иморатларнинг ўттиз икки хонадони айнан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига топширилиши кўзда тутилган.

Куни кеча туман ҳокими Хожиакбар Тиллашйхов ҳамда секторлар раҳбарлари бир-биридан чиройли ва замонавий кўриниш касб этаётган янги биноларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари сифатини кўздан кечиришди.

Манба: www.yashnobodnews.uz