“БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги Фармони ҳамда 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Яшнобод туманидаги “Дўстлик” истироҳат боғида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Туман ҳокимлиги, бандликка кўмаклашиш маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман бўлими ҳамкорлигида уюштирилган ярмаркада йигирма бир корхона ва ташкилот ўзларининг мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Тадбирга туманда истиқомат қилаётган академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва мактабларнинг 300 нафарга яқин битирувчиси ташриф буюрди. Унда корхона ва ташкилотларнинг етакчи мутахассислари иштиёқманда йигит-қизларга зарур маслаҳат ва кўрсатмалар беришди. Ёшлардан 34 нафарига ўз корхоналаридаги мавжуд иш ўринлари бўйича таклифларини тақдим этди.

Манба: www.yashnobodnews.uz