Бўш иш ўринлари ярмаркасига марҳамат

Ҳурматли Яшнободликлар!

2021-йилнинг 1 май куни соат 09:00 да туманимиздаги “Технопарк” корхонасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади. Мазкур ярмаркада барчани фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.

Ярмаркада бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари учун вакансиялар мавжуд.

“Технопарк”да ишчиларга ҳар ой озиқ-овқат маҳсулотлари берилади. Шунингдек, 2 маҳал бепул овқатланиш ва транспорт билан таъминланади.

Вақт ўтиши билан ҳодимнинг лавозимида кўтарилиши ва ойлик маоши оширилиши кўзда тутилган.

Хурматли Яшнобод тумани ахолиси!

Биз Сизларни эртага бўш иш ўринлари ярмаркасида кутиб қоламиз!

Манзил: Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 61 уй. Мулжал: Дўстлик метро станцияси (собиқ Чкалов метро станцияси).