Газ ўчирилади!

Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида жойлашган “Технопарк” ҳудудидаги ер ости ўрта босимли D-325 мм газ қувурида аниқланган газ сизиб чиқиш холатини бартараф этиш ишлари олиб борилиши боис 2021 йил 13 ноябрь соат 08:00 дан 2021 йил 13 ноябрь соат 16:00 гача қуйидаги манзилларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Аҳоли истеъмолчилари:

-Махтумқули кўчасидаги 14 та кўпқаватли уйлардаги 600 та хонадонда;
-Махтумқули кўчасидаги 87,89 уйлардаги 120 та хонадонда;
-Махтумқули кўчасидаги Golden House томонидан қурилган 4 та кўпқаватли уйларнинг 200та хонадонида.

Улгуржи истеъмолчилар:

-Махтумқули кўчасидаги “Технопарк” МЧЖ;
-Махтумқули кўчасидаги “Макро” супермаркети;
-Махтумқули кўчасидаги Болалар миллий тиббиёт маркази.