ДЕПУТАТНИНГ САХОВАТИ

Яқинда Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашига 27-“Бунёдкор” сайлов округидан сайланган Тимур Путько саховат кўрсатди.

У пойтахтимиздаги Наби Мажидов номидаги болалар асаб касалликлари хусусий реабилитация марказига учта вентилятор совға қилди.

— Саховат ва хайриянинг катта-кичиги бўлмайди, — дейди реабилитация маркази бош шифокори Ёқутхон Мажидова. — Тадбиркор ва депутат Тимур Путьконинг кўрсатган бу ҳиммати ёз жазирамасида беморларимиз учун жуда асқотиши шубҳасиз. Келгусида орамизда бундай саховатли инсонлар сафи янада кенгайишига тилакдошмиз.

Манба: www.yashnobodnews.uz