ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган Ўзбекистон филармонияси санъат саройида ана шу шиор остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Андижон давлат тиббиёт институти талабалар театр студияси томонидан тайёрланган “Осмондаги болалар” спектакли томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди.

Олий таълим тизимида бешта муҳим ташаббуснинг бир қисми сифатида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Республика талаба-ёшлар фестивали доирасида ўтган мазкур тадбирни юқори савияда уюштиришда Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz