ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ ИЖРОСИГА БАҒИШЛАНДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлигида Ҳудудий инвестиция дастури бўйича 3-чоракда 1-ID давлат статистика ҳисоботининг қамрови ҳамда  Инвестиция дастурини амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирни Тошкент шаҳар статистика бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шерали Джанимов очди ва олиб борди. У ўз сўзида Яшнобод туманида Ҳудудий инвестиция дастурига кирган корхоналарга  1-ID давлат статистика ҳисоботи топшириш бўйича тушунчалар берди.

Тадбир давомида мутахассислар Инвестиция дастурига киритилган корхоналар мутасаддиларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб  беришди.

Манба: www.yashnobodnews.uz