Иш самарадорлиги оширилади

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов раҳбарлигида ишчи гуруҳи пандемия даврида  ишлаб чиқариш корхоналарини ўрганишда давом этмоқда.

NVA масъулияти чекланган жамиятида электротехника ускуналари ишлаб чиқарилади. Пандемия даврида корхонада ишлаб чиқариш суръати босқичма-босқич ошириб борилмоқда. Корхона раҳбарияти карантин ва санитария меъёр ҳамда талаблари асосида ишларни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратиб келяпти.

Ўрганишлар чоғида туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов иш самарадорлигини ошириш учун корхона раҳбариятини ўйлантираётган айрим муаммоларни қисқа фурсатда ҳал қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати