Кам таъминланган оилаларга саховат кўрсатилди

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ҳамкорлигида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, куни кеча “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида “Бирлашган” маҳалласида истиқомат қилувчи кам таминланган ва ижтимоий ёрдамга муҳтож 27 та оилага бирламчи зарур 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси топширилди.

Шунингдек, уйда бўлган ёлғиз кексаларга коммунал тўловлардан мавжуд қарздорликлари ҳам тўлаб берилди. Жумладан, Холдаров, Рожкова, Умарова,  Бабажанов, Холматова, Садовников, Набиев, Аширов, Азимов, Расулова, Устабаев, Кириллов, Шукуров, Нишанова, Ирназаров, Болтаев, Хакимов, Холтаевалар оиласига ҳомий томонидан жами 6 миллион сўм миқдоридаги хайрия ёрдами электр энергияси ва табиий газдан бўлган қарздорликлари учун истеъмолчи ҳисоб рақамларига ўтказилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати