Корхоналар ишлаб чиқариш ҳажми ошади

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида озиқ-овқат ва саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Бунда туман ҳокимлиги томонидан берилаётган эътибор алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов раҳбарлигида ишчи гуруҳи корхоналар фаолиятини яқиндан ўрганиб, пандемия даврида юзага келган муаммоларни ҳал этишда корхоналар ва тадбиркорлик субъектларига яқиндан ёрдам бериб келяпти.

 

Куни кеча ишчи гуруҳи трансформатор ишлаб чиқаришга ихтисослашган NVA масъулияти чекланган жамиятга ташриф буюрди.  Корхонанинг келгусида тўлиқ қувват билан ишлаши учун зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати