Корхоналар фаолияти ўрганилмоқда

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи “Тошкент ёғ-мой комбинати” акционерлик жамиятида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Пандемия даврида корхона фаолиятида юзага келган муаммолар ўрганилиб, масалаларни ижобий ҳал қилиш борасида мутасаддиларга зарур-чоралар кўриш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати