Мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Фидойилар” маҳалласида 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

— Туман ҳокимлиги ҳамда хомийларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан таълим масканимиз қисқа фурсатда қайта чирой очди, — дейди ташкилот раҳбари Дилноза Саидакбарова. — Барча қулайликларга эга таълим ташкилотимизда мавжуд етти гуруҳда 210 нафар ўғил-қиз тарбияланади.

Тантанали очилиш маросимида Яшнобод тумани ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров, туман прокурори Олимжон Азимов иштирок этди.

Манба: www.yashnobodnews.uz