МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 371-сонли давлат мактабгача таълим муассасида мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг анъанавий август кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирни туман мактабгача таълим бўлими мудираси Вилоят Акрамова очди ва олиб борди.

Ошкора ва очиқ мулоқот руҳида ўтган йиғилиш чинакамига байрам тусини олди. Унда сўзга чиққанлар ҳозиргача мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилган ишлар, муаммо ва ютуқлар ҳақида тўхталишди. Шунингдек, келгусида қилинадиган ишлар, олдинда турган юмушлар, янги лойиҳа ва режалар хусусида ўзаро ўртоқлашдилар, фикр алмашдилар.

 


Кенгаш йиғилиши доирасида тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан тайёрланган бадиий байрам дастури намойиш этилди.

Тадбирда энг фаол мактабгача таълим ташкилотлари раҳбаралари ва ходимларига Яшнобод туман ҳокимлиги, мактабгача таълим бўлими томонидан таъсис этилган махсус фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Кенгаш йиғилишида Яшнобод туман ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров иштирок этди ва сўзга чиқди.

Манба: www.yashnobodnews.uz