МАКТАБДА САВДО КЎРГАЗМАСИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 282-умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчилари томонидан тайёрланган чеварлик, тўқувчилик, зардўзлик ва бошқа маҳсулотлар савдо кўргазмаси ташкил этилди.

Чевар қизлар томонидан тикилган буюмлар, зардўлик намуналари йиғилганларда илиқ таассуротлар қолдирди. Кўргазма давомида қатнашчилар ўқувчи-қизлар томонидан яратилган маҳсулотлардан харид қилишди.


Манба: www.yashnobodnews.uz