МАСЛАҲАТЛИ ТЎЙ — ТАРҚАМАС

Халқимизда пурмаъно ҳикматлар талайгина. “Маслаҳатли тўй — тарқамас”, деган ибора ҳам шулар жумласидандир.

Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Оазис-Асака” меҳмонхонаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган 2019 йил 5 июлдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтганлигини хабар қилгандик.

Унда аҳолининг газ, электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув каби ресурслардан унумли фойдаланиш, уларнинг тўловларини ўз вақтида амалга ошириш, тежамкорлик ҳақида сўз борган эди. Айни кунларда туман ҳокимлиги вакиллари, маҳаллалар оқсоқоли ва фаоллари бу борада аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот-ташқивот ишларини олиб боришмоқда.

Жумладан,  Яшнобод туманидаги “Шоҳсанам”, “Беҳизор”, “Янги давр” ҳамда Нодира каби маҳаллаларда аҳоли билан мулоқотлар ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳматуллаева, Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Равшан Тўраев, туман “Нуроний” жамғармаси раиси Рустам Азимов ҳамда бошқалар иштирок этишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz