МАҚСАД — ИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар учун янги имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Куни кеча туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳамда мутасаддилар туманда фаолият кўрсатаётган «EV MARMAR STONE” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюришди.

Мулоқот чоғида масъулияти чекланган жамият раҳбари А.Худоёров, тадбиркорни қийнаб келаётган айрим муаммолар, жумладан, корхона ҳудудини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш борасидаги тўқисларни бартараф этишда амалий ёрдам зарурлигини билдирди. Шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилаш, ишчилар учун етарли шароит яратиш бўйича ҳам мулоҳазалар ўртага ташланди.

Манба: www.yashnobodnews.uz