УСТОЗЛАРНИНГ ХАЙРЛИ ИШИ

Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда юртимиз бўйлаб “Мактабимга 40 китоб!” акцияси қизғин давом этмоқда. Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 255-сонли умумтаълим мактабида турли фаолият кўрсатган устоз ва мураббийлар хайрли ишга қўл урдилар.

Ушбу таълим даргоҳининг Мунира Сатторова, Сайёра Облақулова, Мунира Алимова, Маҳфират Эшмуродова, Муаттар Ғофурова сингари тажрибали ўқитувчилари бошқаларга намуна бўлиб, ўзлари ишлаётган мактабнинг кутубхонасига турли адабий-бадиий китоблар совға қилишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz