МУНОСИБЛАР САРАЛАНМОҚДА

Ёшлар масалалари бўйича Республика идоралараро Кенгашининг 2017 йил 29 июл кунидаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 3-сонли баёни ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 11 июлдаги 02-06/1013-сонли хати ижросини таъминлаш, шунингдек, Яшнобод туманидаги таълим муассасалари бошланғич ташкилот ёшлар етакчиси лавозимига муносиб номзодларни саралаб олиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яшнобод туман маҳаллий Кенгашида танлов комиссияси ташкил қилинди.

Танлов шартига кўра, ҳар бир таълим муассасасидан уч нафардан муносиб номзодлар келиши керак эди. Афсуски, 23, 67, 145, 149, 155, 161, 166, 170, 198, 215, 231, 244, 255, 282-сонли мактаблардан бир нафардан номзод келган бўлса, 152, 204, 216, 227, 230, 307-мактаблар эса умуман номзодлар тавсия қилишмади.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, номзодларни тақдим қилмаган таълим муассасалар раҳбарлари шу йилнинг 10 августига қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яшнобод туман Кенгашига ўз вакилини юборишлари мумкин.

Манба: www.yashnobodnews.uz