Мурожаатлар очиқ мулоқотда тингланди

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 151-сонли умумий ўрта таълим мактаби мажлислар залида туман прокурори Олимжон Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Яшнобод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Боқи Алихоновлар фуқаролар сайёр қабулини ўтказди.

Тумандаги «Бешариқ», «Авиасозлар», «Фазогир» ва «Баркамол» маҳаллалари аҳолиси билан очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда тармоқлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда ижтимоий, маиший ва коммунал соҳадаги муаммолар ўрганилди. Фуқароларнинг ўндан ортиқ мурожаатини ижобий ҳал қилиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. Айрим муаммолар эса жойларга чиқиб ўрганилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz