Муҳтож оилага саховат кўрсатилди

Пойтахтмизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими билан ҳамкорликда кўплаб хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Куни кеча Мажбурий ижро бюроси туман бўлими саховатпеша инсоннинг ҳомийлигида  тумандаги “Тарновбоши” маҳалласида яшовчи яна бир ёрдамга муҳтож фуқарога кўмак берди.

Жумладан, мазкур маҳалла фуқароси Вазира Юсупованинг электр энергияси ва табиий газ таъминотидан жами 5 миллион сўм миқдорида йиғилиб қолган  қарздорликлари қопланди. Узоқ ойлар давомида рўзғор харажатларидан орттиролмай юрган Вазира Юсупованинг қарздорликларига тўлаб берилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати